Ўзбекистон

Президент маслаҳатчиларига ўринбосарлар тайинланди

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент маслаҳатчиларига ўринбосарлар тайинланди

 

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонлари билан:

 

Кахрамон Кучкарович Куранбаев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

 

Кахраман Раматуллаевич Сариев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

 

Умар Сапаевич Исмаилов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

 

Шунингдек, Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"