Ўзбекистон

Электромобиллар 7 йилга божхона божидан озод этилади

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

Электромобиллар 7 йилга божхона божидан озод этилади

 

Бугун, 19 декабрь “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди

 

Қарорга кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

 

2030 йил 1 январгача республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади.

 

Хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан, сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади.

 

Республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.

 

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

 

2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.