Жамият

Энергетика вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди

Вазирлик ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан туну-кун назорат тадбирлари олиб борилаётганини ҳам таъкидлади.

Энергетика вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари билан ўтказилаётган назорат тадбирларида фуқаролар томонидан нефт маҳсулотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда

 

Хусусан, 15-декабр куни Тошкент шаҳридаги “Назарбек” йўл патрул постида фуқаро А.Ю. бошқарувидаги Газел русумли автомобиль юкхонасида Ф.Я. га тегишли бўлган 500 литр дизел ёнилғиси ностандарт елим идишларда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига зид равишда олиб кетаётган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шуни таъкидлаш керакки, нефт маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотиш инсонлар ҳаёти ва мол мулкига жиддий зарар етказиши ҳамда оғир асоратлар қолдириши мумкин. Шу боис, Энергетика вазирлиги тадбиркор ва фуқароларни нефт маҳсулотларини ноқонуний сақлаш, ташиш ва сотишдан огоҳлантиради.

 

Бу каби ноқонуний ҳолатлар аниқланганда, биринчидан, аниқланган нефт маҳсулотлари мусодара бўлади. Шунингдек, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қолаверса, юқоридаги каби қоидабузарликларга йўл қўйган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

 

Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан туну-кун назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"