Ўзбекистон

Ўзбекистонда Қирғизистон савдо ваколатхонаси очилади

Шунингдек, яна икки давлатда Қирғизистоннинг ваколатхоналари ташкил этилди.

Ўзбекистонда Қирғизистон савдо ваколатхонаси очилади

 

Ўзбекистон, Хитой, Туркияда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг савдо ваколатхоналари ташкил этилди. Тегишли қарор Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг таъкидлашича, мақсад ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш ва бошқа давлатларда Қирғизистон Республикасининг ташқи иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашдан иборат.

 

“Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, айниқса, кичик ва ўрта бизнес субъектлари маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқишда бошқа мамлакатлардаги импорт тартиб-қоидалари ва ташқи бозор талаблари ҳақида етарлича маълумот йўқлиги сабабли кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Савдо ҳамкорларини топиш, маҳсулотларини илгари суришда муаммолар мавжуд. Тадбиркорлар кўпинча сотиш бозорини аниқлаш учун бозор тадқиқотларини ўтказиш имкониятларига эга эмас”, — дейилади расмий баёнотда.

 

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш мақсадида савдо ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқа мамлакатлар тажрибаси савдо вакиллари институти экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг етарлича самарали механизми ҳисобланишини кўрсатган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.