Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Қозоғистон Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этади

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари бизнес-форумида маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этади

 

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари бизнес-форумида маълум қилди.

 

Хўжаевнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қиёсий устунликлари асосида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, учинчи давлат бозорларини келгусида биргаликда ўзлаштириш мақсадида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича саноат кооперациясини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.

 

“Шу муносабат билан эртага қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан Халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш бўйича шартнома имзолаймиз”, — дейди вазир.

 

Унинг қўшимча қилишича, автомобилсозлик, электроника ва электротехника, энергетика, фармацевтика, кимё ва тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан фақат бир нечтаси.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтмоқда.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"