Ўзбекистон

Экспортчи тадбиркорларга катта енгиллик берилди

Бу бўйича Президент фармони имзоланди

Экспортчи тадбиркорларга катта енгиллик берилди

.

Бугун, 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.

 

Фармонга кўра, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитни тўлиқ сўндирмаган экспорт қилувчига молиявий ресурслар ажратилмаслиги белгиланган.

 

2022 йилда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун республика миқёсида 234 та экспортчи корхонага 147 млн доллар миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, улар томонидан 444 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган.

 

2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш белгиланмоқда.

 

2022 йил январь-ноябрь ойларида 133 млн долларлик, шундан Европа давлатларига 20 млн доллар, Туркияга 3 млн долларлик газлама экспорт қилинган.

 

Шунингдек, 2022 йил январь-ноябрь ойларида республикадан жами 46 минг тонна (260 млн доллар) трикотаж мато экспорт қилинган бўлиб, шундан Европа давлатларига 4,7 минг тонна (30 млн доллар) берилган.

 

Ушбу давлатлар бозорларининг 5 фоизини эгаллаш учун зарур чоралар кўрилган тақдирда маҳаллий корхоналар томонидан 900 млн долларлик газлама ва матоларни экспорт қилиш имкониятлари яратилади

 

Шунингдек, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 145-сон Фармонига асосан ўсимлик ёғи экспорти вақтинчалик тақиқланган.

 

Ховос тyманидаги “RS SUCCESS AGRO” МЧЖ ҚК томонидан 182 млн евро инвестиция киритиш орқали 1,6 минг гектар қайта фойдаланишга топширилди, 1,3 минг гектарда томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди ҳамда 120 минг тн каннабис хомашёсини қайта ишловчи мажмуа барпо этилди. Инвестиция шартномасига мувофиқ, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 50 фоизи экспорт қилиниши лозим.

 

Ушбу турдаги ўсимлик ёғлари республикада ноанъанавий ёғ маҳсулоти ҳисобланиши, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турига кирмаслигини ҳамда ушбу маҳсулотнинг экспорт қилиниши ички бозордаги ёғ маҳсулотлари нархига таъсир қилмаслигини инобатга олган ҳолда пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғлари экспортига рухсат берилмоқда.

 

Ушбу Президент Фармонининг имзоланиши экспортчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча кредитлар ажратиш орқали янги имкониятлар яратилишига хизмат қилади.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"