Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан учрашди

Музокараларда Марказий Осиёда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан учрашди

 

Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистон Президентининг жорий йил август ойидаги Саудия Арабистонига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида инвестициялар вазири самимий қабул учун Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон раҳбари икки томонлама муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этди. Жумладан, жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми қарийб 10 баробар ошди. Мамлакатда Саудия инвестициялари иштирокида 40 та корхона ташкил этилган.

 

Биргаликда энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, банк, телекоммуникациялар, тиббиёт ва туризм соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саудия тараққиёт фонди кўмагида соғлиқни сақлаш, таълим ва сув таъминоти соҳаларида қатор ижтимоий аҳамиятга эга дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

 

Бугун Саудия Арабистонининг 30 дан ортиқ етакчи компанияси иштирокида ўтган бизнес форумининг самарали якунлари юксак баҳоланди. “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида учта шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими имзолангани тадбирнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.

 

Музокаралар чоғида Марказий Осиё минтақасида йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бошланган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини жадаллаштириш ва янгиларини тайёрлаш борасидаги, шу жумладан, Ишбилармонлар кенгаши доирасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"