Ўзбекистон

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси қачон чақирилади?

Йиғилишда Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар кўриб чиқилади.

Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлиси қачон чақирилади?

 

 

 

23 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 27 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис va Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, шунингдек, “2023 йил uchun Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “2022 йил uchun Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги, “Алкоголь va тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

 

Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги va “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча va ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.

 

Хусусан, сенаторлар tomonidan маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

 

Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган бўлиб, йиғилиш видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда бўлиб ўтади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"