Ўзбекистон

2023 йилдан давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий эълон қилинади

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинган.

2023 йилдан давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий эълон қилинади

 

2023 йилдан давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.

 

1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда қуйидагилар электрон порталга жойлаштириб борилади:

 

—ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;

 

—социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;

 

—келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;

 

—ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;

 

—давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.

 

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.