Ўзбекистон

Ҳоким ёрдамчиси институти ўзини оқладими?

Янги тизимнинг фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ҳоким ёрдамчиси институти ўзини оқладими?

 

 

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди.

 

Бугунги кунда республикадаги 9,3 мингдан ортиқ маҳаллаларда иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилотларда раҳбар лавозимида ишлаб келган иқтисодчилар ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

 

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган “Онлайн маҳалла” платформаси ишга туширилди.

 

Биринчи босқичда, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги 6,9 миллион хонадонлар хатловдан ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Хатловда аҳолининг касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш ва бошқа истаклари ўрганиб чиқилди.

 

Ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароит ва молиявий дастаклар қисқа даврда, уларга маҳалла аҳли билан ижобий муносабат ўрнатиш имконини бериб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари натижадорлигини оширди.

 

Ҳоким ёрдамчиларига бу масалаларни ҳал этиш учун 2022 йилда жами 12,5 триллион сўм (1 млрд доллар) миқдорида молиявий инструментлар манбалари шакллантириб берилди.

 

Шу билан биргаликда:

 

  •  2,5 мингта маҳалла чорвачилик,
     

  • 1,4 мингта маҳалла деҳқончилик, 
     

  • 800 та маҳалла боғдорчилик,
     

  • 620 та маҳалла иссиқхона, 
     

  • 230 та маҳалла ҳунармандчилик,
     

  • 470 та маҳалла кичик ишлаб чиқариш, 
     

  • 2,2 мингта маҳалла савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашганлиги аниқланди.

 

 

Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммо ва имкониятлар ўрганилиб, ҳар бир маҳалла бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди.

 

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1,2 миллион нафар аҳоли доимий иш жойларига жойлаштирилди, 997 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 101 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 418 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди.

 

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 388 мингта лойиҳаларга 9 триллион сўмлик кредит ажратилди.

 

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 174,0 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди.

 

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга 243 минг нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида 195 минг нафари ўқишни тамомлади.

 

Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 48 мингдан ортиқ «маҳаллабай» микролойиҳаларнинг 47 мингтаси ишга туширилиб, 232 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

 

Натижада маҳалларда 84 мингта юридик ва 95 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш мақсадида ҳоким ёрдамчиларининг сайи-ҳаракати билан маҳалларда:

 

  • 20,6 минг км таъмирталаб ички йўллар шағаллаштирилди,
     

  • 10,6 минг км йўллар асфальтлаштирилди, маҳалла ҳудудидан ўтувчи магистраль йўл ёқасида 1,8 минг км пиёдалар йўлакчалари барпо этилди;
     

  • фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 6,5 минг дона трансформатор, 178 минг дона сим ёғочлар ва 151,7 минг дона тунги чироқлар алмаштирилди;
     

  • 40,7 минг км ариқларни тозалаш ва 9,3 минг та вертикал ва кичик суғориш қудуқларини қуриш орқали 332 мингдан ортиқ хонадонлар томорқаси сув билан таъминланди.

 

Бугунги анжуман халқаро экспертлар, вазирликлар, идоралар, банклар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирокида ташкил этилади. Унда ҳоким ёрдамчиларининг «маҳаллабай» ишлашда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар ҳамда «маҳаллабай» ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинади.

 

Тадбир доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича сессиялар ташкил этилади:

 

- тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш - молиявий ресурслар билан таъминлаш имкониятлари, микрокредитлаш тизими, муаммолар ва янги ёндашувлар;
 

- ижара асосида ажратилган ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойилининг жорий этилиши, «агрегатор» тизимининг афзалликлари, ижарачиларни кооперативларга бирлаштириш, ердан олинадиган даромадни ошириш;
 

- аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, мавсумий ишлар, касаначилик ва кооперацияларни ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд солиқ имтиёзлари;
 

- аҳолини камбағалликдан чиқариш механизмлари: касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик, субсидиялаш тизими ва бошқалар.

custom img

“Медиа ҳафталик”нинг яна бир босқичи Хоразмда якунланди

Дастур давомида иштирокчилар медиа соҳасига оид назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларни ҳам эгаллади.

custom img

2026–2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби тасдиқланди

Қабул жараёнлари онлайн платформалар орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

custom img

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олган шахслар қўлга олинди

Катта миқдордаги олтин сақловчи рудалар ва махсус ускуналар ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бухородаги аэропорт лойиҳаси билан танишди

Янги аэропорт ва унга туташ инфратузилма учун шаҳар ташқарисидан 370 гектар ер майдони ажратилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоронинг тарихий қисмига ташриф буюрди

Давлат раҳбари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни самимий қутлади.

custom img

Бухорода Кўкдала тажрибаси асосида янги бошқарув маркази шакллантирилмоқда

Янги маъмурий марказда давлат идоралари бир жойга жамланиб, фуқаролар учун қулай хизмат тизими яратилади.

custom img

Тошкентда Spark ва BYD тўқнашувида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб юборди

Жабрланувчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Ўзбекистонда аэропортлар яқинида варрак учириш тақиқланиб, назорат кучайтирилди

Қоидабузарларга 20–100 БҲМ жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"