Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

Улар бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил билан қутлаган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

 

Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

 

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Жорий йилнинг 14-15 июль кунлари Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга расмий ташрифида, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Барча устувор йўналишлардаги ҳамкорлик анча фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди. Савдо ҳажми ошмоқда, саноат, энергетикада кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, самарали ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув дастурлари рўёбга чиқарилмоқда.

 

Парламентлараро мулоқот, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида янги даражага кўтарилгани таъкидланди.

 

Суҳбат якунида Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирди.

 

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.