Жаҳон

Филиппинда сув тошқини қурбонлари ва бедарак йўқолганлар сони яна ортди

Аввалроқ 39 киши ҳалок бўлган ва 25 киши бедарак йўқолганди.

Филиппинда сув тошқини қурбонлари ва бедарак йўқолганлар сони яна ортди

 

Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли 44 киши ҳалок бўлди, 28 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

 

Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг жума куни эълон қилинган ҳисоботида таъкидланганидек, сув тошқинидан республиканинг 10 та ҳудудида 509,3 мингдан ортиқ киши жабрланган.

 

Агентлик маълумотларига кўра, 151 эвакуация марказига 15,8 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг тўққиз вилоятида табиий офат билан боғлиқ 434 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли камида 39 киши ҳалок бўлди, 25 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.