Россия бойлари февралдан буён қанчага "камбағаллашди"?
Украина можароси ва унинг оқибатлари ортидан нафақат россиялик миллиардерлар, балки уларнинг хорижлик "ҳамкасб"лари ҳам бойлигининг катта қисмини йўқотди.

Февралдан буён россиялик миллиардерлар 93 миллиард доллар йўқотган. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.
Ушбу сумманинг ярми (46.6 миллиард доллар) 24 февраль, Россиянинг Украинага босқини бошланган куни йўқотган. Қолган 47 миллиарддан эса кейинги ойларда айрилишган.
Бундан ташқари, бошқа давлатлардаги миллиардерлар ҳам ўз бойлигининг катта қисмидан маҳрум бўлган. Масалан, энг бой одамлар рўйхатидаги 500 нафар бизнесмен бир йил ичида 1.4 триллион доллар йўқотди.
Бунга Украинадаги урушдан ташқари, инфляция ўсиши, марказий банклар сиёсатининг қаттиқлашуви, шунингдек, санкциялар сиёсати сабаб бўлган.







