Ўзбекистон

Косонсойдаги уйда тунда эр-хотин ёниб кетди

Наманган вилоятида бир кечада 4 та жойда ёнғин чиққан.

Косонсойдаги уйда тунда эр-хотин ёниб кетди

 

Наманган вилоятида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси 4 та ёнғин юз берди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

31 декабрь соат 22:15 да Чуст тумани “Лайлак уя” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уйнинг ошхонасида шифт ва том қисмидан 15 квадрат метр жойи ёниб зарарланган.

 

1 январь соат 01:02 да Наманган тумани “Шўрқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 45 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

 

Соат 01:33 да Норин тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 40 квадрат метр жойи, уй-рўзғор буюмлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.

 

Соат 05:00 да Косонсой тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метр жойи, уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

 

Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли —1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи — 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган холдаги жасади топилган.

 

Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"