Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҚҚС 12 фоизга пасайтирилмоқда

Президент 2023 йилги солиқ сиёсатини тасдиқлади.

Ўзбекистонда ҚҚС 12 фоизга пасайтирилмоқда

 

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда. Президент 2023 йилги солиқ сиёсатини тасдиқлади.

 

Маълум қилинишича, айланмадан олинадиган солиқни унификация қилиш орқали ягона 4 фоизлик ставка ўрнатилиб, мавжуд пасайтирилган ставкаларни сақлаб қолиш таклиф қилинмоқда.

 

Шу билан бирга, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлганда йилига 20 млн сўм, 500 млн сўмдан юқори бўлганда 30 млн сўм миқдорида қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда тенг улушларда тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик бизнес тоифасига кирувчи тадбиркорлар учун 1 йил давомида фойда солиғи ставкасини 2 бараварга пасайтирилади.

 

Кичик бизнесдан ўрта бизнес тоифасига ўтган тадбиркорлар учун 2 йил давомида фойда солиғи ставкасини 2 бараварга пасайтирилади.

 

Жисмоний шахслар ўз даромадларини ипотека кредитларини қоплашга йўналтирганда солиққа тортилмайдиган даромадлар миқдори амалдаги йиллик 15 млн сўмдан 73,6 млн сўмгача оширилади.

 

2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жисмоний шахсларнинг ҳаётини узоқ муддатга суғурталаш ҳақини тўлашга йўналтириладиган жисмоний шахсларнинг даромадлари қисмида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда.

 

Экспорт қилишдан олинган даромадлар ҳажмининг улушидан қатъи назар, экспорт қилинган товарлар (хизматлар) қисмига нисбатан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солинмаслиги белгиланмоқда.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, cув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.

 

Қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 10 фоизга индексация қилинмоқда.

 

2023 йил 1 февралдан бошлаб алкоголь, тамаки, бензин, дизель ва газни сотишда акциз солиғи ставкаси 10 фоизга индексация қилинади.

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари импорти учун ставкани 5 фоизга пасайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Нотурар кўчмас мулк объектига эга жисмоний шахслар сув солиғини якка тартибдаги тадбиркорлар каби тўлашга ўтказилади.

 

Тадбиркорларни ҚҚСни тўлашга ўтказиш товар айланмаси 1 млрд сўмдан ошган санадан бошлаб амалга оширилиши белгиланмоқда. Амалда ушбу чегаравий сумма ошган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан ўтади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.