Иқтисодиёт

Россия фуқаролигидан воз кечган миллиардерлар

Украинага қарши кенг қамровли босқиндан сўнг, энг камида 5 йирик рус бизнесмени фуқаролигини ўзгартирди.

Россия фуқаролигидан воз кечган миллиардерлар

 

Фуқароликдан воз кечиш мураккаб, аммо амалга оширса бўладиган иш. Россия паспортидан воз кечиш учун қуйидаги талаблар қўйилган: РФ давлатидан қарздор бўлмаслик, бошқа давлат паспорти ёки уни олиш кафолати бўлиши, ариза топшириш ва 3500 рубль миқдорда давлат божини тўлаш. Агар фуқароликдан воз кечаётган шахс Россиянинг ўзида яшаса, жараён бир йилга чўзилади, агар у хорижда истиқомат қилса, бунинг учун 6 ой вақт зарур.

 

Украинага қарши кенг қамровли босқиндан сўнг, энг камида 5 йирик рус бизнесмени РФ фуқаролигидан воз кечди. Ҳозирча фақатгина буни очиқ эълон қилганларнинг номи маълум. Паспорт алмаштириш сериясини молиячи Тимур Турлов бошлаб берган бўлса, кейинчалик бизнесмен Рубен Варданян, технологик секторга инвестиция киритувчи Юрий Мильнер, Revolut тўлов тизими асосчиси Николай Сторонский ва собиқ банкир Олег Тиньковлар ҳам шундай йўл тутган.

 

Freedom холдинги асосчиси ва асосий эгалик қилувчи Тимур Турлов

Forbes’нинг Россия миллиардерлари рейтингидаги ўрни:  №36

Бойлиги: 2.4 миллиард АҚШ доллари

 

 

2022 йил июнида бизнесмен Қозоғистон паспортини олганини эълон қилди.

 

“Бу ерда эркин нафас олиш мумкин. Қозоғистон ўзининг тинчликпарвар ва меҳмондўст сиёсати туфайли янги, янада фаровон, самарали, адолатли давлат қура олишига ишонаман”, – деб ёзганди Турлов Facebook саҳифасида.

 

Кейинчалик миллиардернинг вакили Қозоғистон паспортини олиш учун бошқа давлат паспортларидан воз кечиш шартлигини, шунинг учун молиячи Россия ва Сент-Китс ва Невис фуқаролигидан воз кечганини маълум қилган.

 

“Тройка Диалог” инвестицион компанияси асосчиси Рубен Варданян

Бойлиги: 1.3 миллиард АҚШ доллари

 

 

Сентябрь бошида Варданян Россия фуқаролигида воз кечиши ва Тоғли Қорабоғга кўчиб ўтишини эълон қилди. У ўз қарорини “оғир психологик ҳолат”да бўлган маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш истаги билан изоҳлаган.

 

2021 йилда бизнесмен Арманистон паспортини олганди. Мамлакатда давлат бошқаруви раҳбарлигида ишлаш учун бошқа давлат фуқаролигидан воз кечиш керак. Буни амалга оширган Варданян ноябрда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ ҳукумати раҳбари этиб тайинланди. Ушбу хатти-ҳаракатлар Қорабоғ ерларининг ҳақиқий эгаси Озарбайжоннинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

 

 DST Global инвестицион компанияси асосчиси Юрий Мильнер

Forbes’нинг Россия миллиардерлари рейтингидаги ўрни: №15

Бойлиги: 7.3 миллиард доллар

 

 

Миллиардер фуқароликдан воз кечиши сабабларини очиқ айтмади, аммо РФ ташқи сиёсатидан норозилигини билдирди.

 

“Мен ва оилам 2014 йил, Қрим аннексиясидан сўнг Россияни умрбод тарк этдик. Ёзда Россия фуқаролигини тугатиш жараёнини расман якунладик”, – деб ёзган у Twitter саҳифасида.

 

Мильнерда, шунингдек, Исроил паспорти ҳам бор. Бизнесмен 2011 йилдан бери АҚШда яшайди.

 

Апрелда миллиардер Forbes USA нашрига берган интервьюсида ҳеч қачон Кремль манфаатлари доирасида ҳаракат қилмаганини маълум қилди. У йиллар давомида Россиядан ҳеч қандай пул олмаганини айтган, аммо 200 йилларда DST Global жамғармасига Алишер Усмонов сармоя киритган. Мильнер асос солган The Breakthrough Prize Foundation 2022 йилнинг 3 мартида “махсус ҳарбий амалиёт”ни қоралаб чиқди. Тадбиркор рафиқаси билан украиналик қочқинлар учун 100 миллион доллар ажратишини эълон қилган.

 

Revolut тўлов тизимининг асосчиси Николай Сторонский

Forbes’нинг Россия миллиардерлари рейтингидаги ўрни: №16

Бойлиги: 7.1 миллиард доллар

 

 

Revolut компанияси вакили Сторонскийнинг бир қанча вақт олдин Россия фуқаролигидан воз кечганини маълум қилди. Бунинг расмий сабаблари очиқланмаган, аммо Forbes билан суҳбатда вакил “махсус ҳарбий амалиёт” бошлангач, компания Украинадаги ходимларига бошқа давлатларга кўчиб ўтишда ёрдам берганини айтган. Шунингдек, РФ ҳудудидаги офислар ҳам ёпилган ва хизматчиларнинг релокацияда ёрдам таклиф қилинган.

 

Миллиардер фуқароликдан воз кечишидан сал олдин Украина унинг отаси, “Газпром промгаз” бош директори катта Николай Сторонскийга қарши санкция жорий этганди. Revolut вакили компания асосчисининг қарори унинг отасига қарши қўлланилган чекловлардан анча олдин қабул қилинганини таъкидлаган. Кичик Сторонскийда Буюк Британия паспорти бор.

 

Tinkoff асосчиси Олег Тиньков

Бойлиги: 0.86 миллиард доллар

 

 

Октябрь охирида Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечганини эълон қилди ва бу бўйича ҳужжатлар расмини Instagram саҳифасига жойлади. У Москванинг Украинадаги ҳаракатларига қарши эканини қайд этган. Шунингдек, бизнесмен бошқа тадбиркорларни ҳам фуқароликдан воз кечишга чақирган.

 

Эртаси куни собиқ банкирнинг пости Instagram’дан олиб ташланди. Бунга троллар ҳужуми сабаб қилиб кўрсатилган. Тиньков ҳозирда Кипр фуқароси ҳисобланади.

 

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"