Иқтисодиёт

Mercedes-Benz бутун дунёда электромобилларни зарядлаш станцияларини очмоқчи

Шу мақсадда биргина Шимолий Америка давлатларига 1 миллиард доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.

Mercedes-Benz бутун дунёда электромобилларни зарядлаш станцияларини очмоқчи

 

Германиянинг Mercedes-Benz автомобиль ишлаб чиқарувчиси бутун дунёда электромобилларни зарядлаш тармоғини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда Heise online хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, компания 2030 йилга қадар 10 мингдан ортиқ зарядлаш станцияларини ишга туширмоқчи. Уларнинг дастлабкилари йил давомида Шимолий Америкада пайдо бўлади. Эътиборли томони, ундан нафақат Mercedes-Benz автомобиллари, балки бошқа электромобиллар ҳам фойдаланиши мумкин.

 

“Биз уларнинг қурилишига қараб ўтирмаймиз. Ўзимиз тезкор зарядлаш тармоғини яратамиз”, – деган концерн раҳбари Ол Кэллениус.

 

Унинг сўзларига кўра, компания бунинг учун биргина Шимолий Америкага ўзида 1 миллиард доллар инвестиция киритади. 2027 йилгача АҚШ ва Канадада 2.5 минг зарядлаш қурилмасига эга 400 та станция очилади.

 

Ҳозирда ушбу тармоқларни яратиш бўйича Европа ва Хитойдаги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.