Ўзбекистон

Сирдарёда янги электр станцияси қурилади

У 2026 йилда ишга туширилади.

Сирдарёда янги электр станцияси қурилади

 

Президентимизнинг “Сирдарё вилояти Боёвут туманида қуввати 1573 MVt бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 61,9 гектар майдонида замонавий “H” тоифасидаги комбинацияланган циклда ишлайдиган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур станция 2026 йилда ишга туширилади. Лойиҳа доирасида фойдали иш коэффициенти 60 фоиздан юқори бўлган қурилмаларни ўрнатиш хисобига йилига 12 млрд квт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва бунинг натижасида йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Аҳамиятли жиҳати, объект қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга туширилгандан сўнг эса 120 нафар доимий иш ўринлари яратилади. Мазкур йирик лойиҳа халқаро очиқ тендер савдоларини ўтказиш орқали Марказий Осиё ва МДҲ давлатларида амалга оширилаётган энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.