Ўзбекистон

Россияда Ўзбекистонга оид 200 дан ортиқ маданий мерос аниқланди

Энг катта фонд меъморий кулолчилик буюмлари.

Россияда Ўзбекистонга оид 200 дан ортиқ маданий мерос аниқланди

 

Россиядаги Строганов унивeрситeтида Ўзбeкистон маданий-тарихий мeросининг 200 дан ортиқ ашёлари аниқланди.

 

Бутунжаҳон жамияти офисида Строганов номидаги Москва давлат санъат ва саноат академиясининг санъат тарихи ва гуманитар фанлар кафедраси мудири, профессор Кирилл Гаврилин билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистонга тегишли ашёларни қидириш ва аниқлаш бир неча ой вақтни талаб қилди.

 

“Ўтган йилнинг ёзида Самарқандда бўлиб ўтган VI Конгрессда иштирок этиш таклифи учун Бутунжаҳон жамиятига чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Нафақат дунёнинг етакчи шарқшунос олимлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлганим, балки “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ташкилоти томонидан Ўзбекистон маданий-тарихий мероси объектларини излаш, аниқлаш ва нашр этиш бўйича чуқур ва тизимли ишлар олиб боргани учун ҳам ташаккур изҳор қилмоқчиман. Бутунжаҳон жамияти талабига биноан ва Строганов номидаги Россия давлат санъат ва саноат университети фондларида ўтказилган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бизда Ўзбекистонга тааллуқли 200 дан ортиқ маданий мерос мавжуд. Энг катта фонд эса Ўзбекистон меъморий кулолчилик буюмлари бўлиб, афтидан, XX аср бошларида ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган таниқли рассом, кулолчи, технолог, реставратор Алексей Филиппов коллекциясидир. Кундаликлардаги ёзувларга кўра, у ҳали Николай II давридадоқ ўзбек кулолчилик буюмларини йиғишни бошлаган. Бу коллекция яқинда кашф этилган бўлиб, у нафақат аср бошларидаги амалий санъат намуналари, балки талабалар экспедициялари томонидан Москвага олиб келинган 60-70 йиллардаги кулолчилик буюмлари билан ҳам намойиш этилган”, — дейди профессор К.Гаврилин.

 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан университет мутахассислари чуқур изланишлар олиб борди ва Ўзбекистон маданий меросининг чинакам ноёб объектларини кашф этди. Фондда металл, халқ кулолчилик буюмлари намуналари, Хоразм ёғочлари бор – буларнинг барчаси узоқ вақт давомида ўрганилмаган. Алоҳида буюмлар, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларидан, шу жумладан, Ўзбекистондан келган барча декоратив санъат усталари таҳсил олган университет филиали – Калинин мактабида сақланади. Айрим ашёлар 1964 йил Хоразм инқилобий музейидан олинган.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"