Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳи: масъулият — муаммолар ечими

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Арнасой тумани бўлди. “Оққўрғон тажрибаси” асосида гуруҳ вакиллари аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида “хонадонбай” ўрганиш ва имкон қадар жойида ҳал этиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиряпти

Республика ишчи гуруҳи: масъулият — муаммолар ечими

.

Ўн саккизта вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар ва тезкор штаблар тузилиб, туманнинг 13 та маҳалласидаги барча 6 830 та хонадон шароити билан танишиб чиқлди.

 

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман аҳолиси талабидан келиб чиқиб, 59,4 тонна қўшимча суюлтирилган газ етказилди, 920 дан ортиқ хонадонларнинг газ таъминотини бир меъёрда таъминланишига эришилди.

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 58 та темир бетон устунлар ўрнатилди, 1,3 км тармоқ қайта тортилди. “Чўлқувар” маҳалласида 3,5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди. “Бўстон” маҳалласида аҳоли томорқаларини суғориш учун 1,5 км ички ирригация тизими янгидан қурилди.

 

Уйма-уй юриш натижасида 12 та маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, 514 нафар эҳтиёжманд фуқаролар бепул дори-дармон, 12 нафар фуқаро ногиронлик аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди.

 

Аҳоли бандлиги таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътибори марказида бўлди. 43 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Жумладан, 5 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга, 37 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жойлаштирилди. Жамоат ишлари жамғармасидан 39,3 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.

 

Туман аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 121 нафар фуқароларга 337,0 млн. сўм субсидия маблағларига 3 турдаги асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Шунингдек, 165 нафар фуқарога 1 млрд. сўм субсидия асосида асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари билан таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари тавсиялари берилди.

 

Тижорат банклари томонидан 225 та тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли вакилларига 4,3 млрд. сўм кредит ажратилиши таъминланди. Жумладан, 191 нафар фуқарога 3,1 млрд. сўм микроқарз, таълим кредити, истеъмол ва ипотека кредитлари ажаритилди.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 106 нафар хотин-қизларга  404,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 34 нафарига уй-жой таъмири учун қурилиш моллари (174,7 млн. сўм), 20 нафарига реабилитация воситалари (28 млн. сўм) етказиб берилди, 4 нафарига жарроҳлик операцияси учун 58 млн. сўм ажратилди.

 

“Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 77 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 129,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Жумладан, олий таълимда ўқиётган 20 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига контракт тўловлари (37,4 млн. сўм), 32 нафар оила фарзандларига моддий ёрдам (31,4 млн. сўм), 18 нафар ёшларга даволаниш учун маблағ (24,3 млн. сўм) ажратилди. 

 

 

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"