Ўзбекистон

Аэропортларда кутиб олувчиларнинг ичкарига киришига рухсат берилди

Ҳозирда Тошкент халқаро аэропортида зал майдонини кўпайтириш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Аэропортларда кутиб олувчиларнинг ичкарига киришига рухсат берилди

 

Аномал совуқлар муносабати билан республика аэропортлари биносига кутиб олувчиларнинг киритилишига рухсат берилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар қилди.

 

Илгари кутиб олувчиларни бинога киритиш аэропортларда фаолият юритувчи бир қатор тузилмаларнинг ҳужжатлари билан чекланганди. 14 январдан бошлаб барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда учиб келаётган йўловчиларни кутишлари мумкин бўлади.

 

“Муаммо кўп йиллар давомида мавжуд эди. Одамлар иссиқда ва совуқда ташқарида туришган ва хавфсизлик нуқтайи назаридан ва бошқа бир қатор сабабларга кўра уларни ичкарига киритиш тақиқланган. 2018 йилда қурилган учиб келиш зали ҳам халқаро стандартларга жавоб бермайди, унда кутиб олувчилар учун жой ажратилмаган. Унинг устига зал жуда кичкина. Биз ҳозирда бинонинг олд қисмини суриш орқали зал майдонини кўпайтириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқдамиз, бу ерда кутиб олувчилар учун шароит яратиш мумкин бўлади. Жараён зал атрофида кўплаб коммуникациялар ўрнатилганлиги сабабли мураккаблашмоқда. Ҳар сафар биз мавжуд аэропортни қайта қуриш, кенгайтириш, қулайроқ қилиш учун ҳаракат қилишга қўл урганимизда, пойтахтимизга янги аэропорт қуриш керак эканлигига ишонч ҳосил қилмоқдамиз. Аммо аэропортлар бир кунда бунёд этилмаслигини ҳисобга олиб, имкон қадар мавжуд аэропортни реконструкция қилмоқдамиз”, — деди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.