Ўзбекистон

Якшанба мутолааси: Бир томчи ёшдан туғилган исён

Zamon.uz Алишер Ибодиновнинг “Бир томчи ёш” ҳикоясини тавсия этади.

Якшанба мутолааси:  Бир томчи ёшдан туғилган исён

 

Адабиёт нафақат бир инсоннинг ички кайфияти, балки жамиятда содир бўладиган оғриқларни ҳам ифода этишга қодир. Асл ёзувчининг вазифаси ҳам мана шу.  Бирор-бир асарда инсонийлик ғояси илгари сурилса, бу ўқувчининг ақалли дунёқарашини яхши томонга ўзгартирса — муаллифнинг муроди ҳосил бўлади. 

 

Қуйида ХХ аср ўзбек насрида ўз ўрнига эга бўлган ижодкор Алишер Ибодиновнинг ижодига юзланамиз.

 

Ҳикоя нега “Бир томчи ёш” деб номланган?

 

Ёзувчи ҳикоянинг номи билан ўқувчи эътиборини тортишга уринади ва буни уддалайди ҳам. “Бир томчи ёш” китоб мутолаасига бутун вужуди билан шўнғийдиган, рисоладагидек оилада яшашни орзу қилган қишлоқдаги ўзбек келини ҳақида. Асар аввалида ҳеч қандай кўзёшлар-у оғриқлар ҳақида сўз бормаса-да, ёзувчи талқин орқали аёлнинг амалга ошмаган истакларини кўрсатиб беради. Ҳикоя типик ўзбек оиласи муҳитини кўз-кўз этади. У қуданинг келинини тикиш ё бичишни билмайдиган, бўш қолган вақт эса фақат китобга термулишидан нолийдиган қайнона тасвиридан бошланади. Сюжет эса  одатдаги қишлоқ келини мол-хол, эчки-бузоқ, идиш-товоқдан бери келмаслиги, ўқишга бўлган интилиш, жамиятда ўсишга бўлган хоҳишнинг эса турли ташқи таъсирлар билан зумда сўндирилиши орқали бойитиб борилади. Пахтага чиққан келиннинг уйдаги сигир учун ўт термагани, бунинг ортидан келадиган машмашаларни хаёлидан ўтказиши аёл ушалмаган орзуларининг нақадар гўзал эканлигидан сўзлайди.

 

Бу ерда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш жоиз, у ҳам бўлса қаҳрамонларга исм танлаш.  Асарга ном танлаш қай даражада аҳамиятли бўлса, эпизодлар исми ҳам унинг салмоғини оширади. Ёзувчи келинни Маъсума деб атаган. Асарлардаги исмлар қаҳрамонларнинг тақдирига ҳам бевосита таъсир этиши бор гап. Айниқса, буни атоқли ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг “Анор” ҳикоясидан англаш қийин эмас.  (Ҳикоя қаҳрамони бошқоронғи бўлган аёлига анор олиб  беролмайди, эркак киши бўла туриб бир ишни уддалолмаган йигит айни дамда ўзини тупроқдан-да паст ҳис этади. Ваҳоланки, моҳир ёзувчи унинг исмини Туроб деб атаган эди)

 

Маъсума ҳам чиндан маъсума аёл. У атрофида содир бўлаётган воқеалар юзасидан ҳеч кимга нолимайди, ҳеч кимга иддао ҳам қилмайди. Фақатгина хаёлан ушалмаган орзуларини ушалтириб, ўша хаёлларда маст яшашни билади холос. Айни мана шу ҳам аёл қарашларининг фожиасига айланади. Ҳикоя сўнгида Маъсума тўккан бир томчи ёш асарнинг кулминацияси бўлиши мумкин. Унинг шу пайтгача айтолмаган муддаолари, орзулари ва хоҳиш-истаклари мана шу бир томчи ёш билан отилиб чиқади ва айнан шу томчи ёш билан ерга кўмилади. Ёзувчи бу билан айтилиши керак бўлган гап вақтида гапирилиши, бундай жим қараб туриш эса охир-оқибат кишининг ўзига зарар келтириши тасвирини моҳирона чизади. Қисқагина ҳикоя билан муаллиф жамиятнинг энг катта оғриқли нуқтасини пайпаслаб, унга қўл теккизишга ботинади. У аёлларнинг билим олиши, таълим олишига бўлган эътиборнинг эркакларникидан пастроқда даражаланиши билан боғлиқ. Бу билан эса истеъдоди увол бўлган қанча маъсумаларнинг тақдири ёзилади. Охирги лаҳзада эса  Маъсума ўзининг кўз қорачиғидек асровчи шеър дафтарини ариққа улоқтириши тасвири орқали эса ёзувчи энди бари бефойда эканидан тўйган аламзада  аёлнинг суратини муҳрлайди. Хулоса қилиб айтганда, Маъсума тўккан бир томчи ёш фақат унинг жамиятдаги муҳитга бўлган исёни эмас, бошқа маъсумалар ҳам тўккан аламли томчилар бўлса ажаб эмас...

 

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

custom img

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"