0

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилмоқда

Бунга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош-қош бўлади.

Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби ишлаб чиқилмоқда

 

Молия вазирининг тегишли буйруғи билан «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Мазкур Низом давлат харидлари жараёнида Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш, реестрга давлат харидлари ижрочиларни киритиш ва ундан чиқариш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, иштирокчи, ғолиб ёки ижрочи давлат харидларида:

 

  • харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаганда;

  • ижрочилар белгиланган тартибда мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда айбдор деб топилганда, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;

  • иштирокчилар давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этганликда, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилганда;

  • ижрочилар тегишли суднинг қарорига мувофиқ фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганда ушбу Реестрга киритилади.

 

Иштирокчи, ғолиб ёки ижрочи Реестрга ваколатли орган томонидан:

 

  • тегишли суднинг қарорига;

  • Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорига;

  • ваколатли органнинг хулосасига асосан киритилади.

 

Инсофсиз ижрочи Реестрга икки йил муддатга киритилади ва бу муддат тугаганидан кейин ижрочи Реестрдан чиқарилган ҳисобланади.

 

Реестрга киритилган инсофсиз ижрочи икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади. Белгиланган тартибда муддатидан аввал Реестрдан чиқарилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Реестрга киритиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган инсофсиз ижрочи тегишли судга мурожаат қилади ва фақат суд қарорига асосан ваколатли орган инсофсиз ижрочини муддатидан аввал Реестрдан чиқариши мумкин.

 

Реестрдаги маълумотлар барча учун очиқ бўлиб, фойдаланувчилар улардан эркин ва бепул танишиб чиқиши ва фойдаланиши мумкин.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

custom img

Хитой маҳсулотлари Корея ёрлиғи билан сотилмоқда

Бу орқали компаниялар Трампнинг божларини четлаб ўтмоқчи.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"