Ўзбекистон

Жиззахда 8 та автомобиль тўқнашди

ЙТҲга учраган автомобиллар орасида йўловчи автобуси ҳам бор.

Жиззахда 8 та автомобиль тўқнашди

 

Жиззах шаҳрида автобус бир нечта автомобиллар билан тўқнашди. Воқеа 2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида содир бўлган. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ хабар берди.

 

Унда “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолган.

 

Оқибатда, рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган ҳайдовчи Қ.А.гa тегишли “Дамас”нинг орқа қисмига келиб урилган. Натижада, “Дамас” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган ҳамда автобус ҳаракатини давом эттириб:

 

— ҳайдовчи Т.К.га тегишли “Nexia-2” русумли;

— ҳайдовчи Т.У.га тегишли “Nexia-2” русумли;

— ҳайдовчи З.Ш.га тегишли “Cobalt” русумли;

— ҳайдовчи Х.А.га тегишли “Nexia-3” русумли;

— ҳайдовчи У.С.га тегишли “Nexia-2” русумли;

— ҳайдовчи Р.И.га тегишли бўлган “Lacetti” русумли жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

 

ЙТҲ натижасида “Дамас” автомобили ҳайдовчиси, A.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.