Ўзбекистон

“Права” учун имтиҳонда “соққа” қилувчилар ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши очилган.

“Права” учун имтиҳонда “соққа” қилувчилар ушланди

 

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, департаментнинг Бухоро вилояти Вобкент тумани бўлими ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаролар Ш.А., И.И. ва М.Р. фуқаро И.И.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Қашқадарё вилояти Косон туманида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Х. фуқаро А.П.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан гўёки Ички ишлар органларида ишловчи таниши ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

 

Шунингдек, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ҳам тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро б.Ш. фуқаро С.К.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.