Ўзбекистон

Сирдарёда кўпкари учун совринга бўри қўйишмоқчи бўлди

Ҳолат юзасидан вазирлик муносабат билдирди.

Сирдарёда кўпкари учун совринга бўри қўйишмоқчи бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келиниши ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда Ички ишлар  ходимларининг ўрганишларида видеотасвирдаги фуқаролардан бири Ховос туманининг «Истиқлол» МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Р эканлиги аниқланган.

 

Ш.Р кўпкарига соврин учун бўри қўйишни мақсад қилгани, видеотасвирдаги ҳолат Жиззах вилоятининг Зомин туманида тасвирга олингани ва  бўри ушбу туманда яшовчи фуқаро E.A.ning уйида сақланаётганини билдирган. Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиззах вилояти Экология  ва Ички ишлар бошқармалари ходимларига тегишли маълумотлар тақдим қилинган.

 

Шундан сўнг Зомин тумани Экология бўлими ва ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида «Туркман» МФЙда яшовчи К.Ғ. исмли фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ушбу  фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 32, 33-моддалари  талабларини бузган.

 

Мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари — 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.

 

“Давлат инспекторлари томонидан бўрининг ҳолати кўздан кечирилганда жонивор соғлом эканлиги маълум бўлди. Шундан сўнг  бўри табиат бағрига қўйиб юборилди”, — дейилади хабарда.

 

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.