Иқтисодиёт

"Бу бизнесни эмас, истеъмолчиларни жазолаш" — Отабек Бакиров

Иқтисодчи метан билан боғлиқ қатъий чекловлар амал қилаётган бир шароитда бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларнинг ёпилиши жуда катта хатолигини айтмоқда.

"Бу бизнесни эмас, истеъмолчиларни жазолаш" — Отабек Бакиров

 

Иқтисодчи Отабек Бакиров телеграм каналида 109 та АЁҚШга бензин сотишда аниқланган қоидабузарликлар учун бензин етказиб беришнинг тўхтатилиши ва худди мана шундай чоралар ўтган йили декабрда ҳам қўлланилгани ҳақида ёзди.

 

"Метан билан боғлиқ қатъий чекловлар амал қилаётган бир шароитда бензин савдоси билан шуғулланадиган АЁҚШларнинг ёпилиши жуда катта хато. Чунки ўзи бусиз ҳам жуда кўп ҳудудларимизда бензин сотувчи АЁҚШлар жуда кам. Айрим туманларда битта ё иккита АЁҚШ фаолият кўрсатади.

Эътибор қилинг, Самарқанд вилоятида нақ 26та, Фарғона вилоятида эса 22та АЁҚШга бензин етказиш тўхтатилган. Вилоятлар қирқимида аниқ статистика йўқ, лекин кузатишларимга кўра, камида мазкур вилоятлардаги АЁҚШларнинг камида учдан бирини ташкил этиши мумкин. Балки айрим туманларда ишлайдиган биронта АЁҚШ ҳам қолмаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бу билан қоидабузарликлар жазоланмасин демаяпман, лекин жазо шакли бошқачароқ, балки молиявий бўлиши керак ва бу жазо АЁҚШ фаолиятини тўхтаб қолиши оқибатларини яратмаслиги зарур. Айниқса ҳозир, айниқса вилоятларда. Акс ҳолда бу истеъмолчиларни жазолаш бўлади, қоидабузар бизнесни эмас", — дейди иқтисодчи.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"