Ўзбекистон

Аномал совуқ қолдирган асорат: Жиззахда 1 литр сув 25 мингдан сотилмоқда

Фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган воқеага “Ўзсувтаъминот” АЖ муносабат билдирди.

Аномал совуқ қолдирган асорат: Жиззахда 1 литр сув 25 мингдан сотилмоқда

 

“Ўзсувтаъминот” AЖ Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Манас” МФЙ фуқароларга тарқатилаётган ичимлик суви 40 литр учун 5 минг сўмга сотилаётгани, бунда сув биринчи навбатда боғчаларга берилаётгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Демак, бу ерда яшовчи фуқаролар фойдаланилган учун суви белгиланган тариф асосида тўловларни амалга ошириб келган.

 

Кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида айрим аҳоли хонадонларидаги ички тармоқлар музлаб қолган. Ички тармоқларнинг музлаб қолишининг олдини олиш чорасини кўриш истеъмолчининг ўз мажбуриятидир. Бу истеъмолчи ва сув таъминоти корхонаси ўртасида тузиладиган шартномада ҳам кўрсатилган.

 

Бироқ шундай шароитда аҳоли сувсиз қолмаслиги учун сув таъминоти ходимлари амалий ёрдам сифатида ичимлик сувини махсус транспорт воситалари ёрдамида етказяпти.

 

Махсус сув ташувчи транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилаётган ичимлик сувини ишлаб чиқариш ҳамда уни етказиб бериш учун сарфланадиган ёқилғи харажатларини инобатга олиб, "Жиззах сув таъминоти" МЧЖнинг ҳисоб-китобларига асосан махсус сув ташувчи транспорт воситаларида етказиб берилаётган 1 литр сувнинг нархи 25 сўм этиб белгиланган.

 

Сув таъминоти ходими сиздан етказиб берилган ичимлик суви учун ортиқча пул талаб қилган ҳолда ёхуд коррупция билан боғлиқ бошқа ҳолатларда қуйидаги телефон рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда:

 

“Ўзсувтаъминот” AЖнинг ягона колл-маркази: 12-55;

+99855-503-10-55 рақамли “ишонч телефони”;

anticor@uzsuv.uz "электрон почтаси";

@UzsuvAnticorruptionBot "телеграм боти". 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.