Қаршида савдо растаси ва банкомат ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Кеча, 27 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:58 да Қарши шаҳар «Хўжахиёл» МФЙ «Қарлиқбоғот» кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 00:05 да етиб борган ва 00.33 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида фуқаро X.B.ga тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо (савдо дўкони эмас) растасининг 6 метр квадрат ва унга ёндош «Қишлоққурилишбанк»га тегишли бўлган банкомат қурилмасининг 4 метр квадрат майдон қисми зарар кўрган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олгмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.







