Ўзбекистон

Ҳисоблагичларда носозлик бўлса, уларни таъмирлаш харажатларини ким қоплайди?

"Ўзсувтаъминот" АЖ айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган нотўғри талқинларга муносабат билдирди.

Ҳисоблагичларда носозлик бўлса, уларни таъмирлаш харажатларини ким қоплайди?

 

Шу кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан ичимлик суви ҳисоблагичларида носозлик аниқланганда уларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш билан боғлиқ харажатлар ким томонидан қопланишига оид тартиб нотўғри талқин қилинаётгани кузатилмоқда. "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди.

 

Унга кўра, сув таъминоти ташкилотлари сув ҳисоблагичини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчини сув ҳисоблагичини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Сув ҳисоблагичини даврий текширувдан ўтказиш жараёнида сув ҳисоблагичида носозлик аниқланганида, ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб, аҳоли истеъмолчилари учун шу муддатдан кейин қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларини янгисига алмаштириш сув таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Юқорида назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда сув ҳисоблагичини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча харажатлар истеъмолчи томонидан қопланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.