Ўзбекистон

ТДТУ талабаси озодликдан маҳрум қилинди

У Телеграмда диний қўшиқ юклаб олиб, бошқаларга тарқатган.

ТДТУ талабаси озодликдан маҳрум қилинди

 

Тошкент давлат техника университетининг 4-курс талабаси озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

 

30 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг очиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг “Г” банди айбланган С. Р.га оид жиноят иши кўриб чиқилган.

 

Маълум бўлишича, С. Р. динга бўлган қизиқишлари замирида ўзи фойдаланган телефон аппаратининг Телеграм иловасидаги саҳифаси орқали “VK music bot” орқали кўчириб олинган ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган аудиоқўшиқ (нашида)ни танишига тарқатиш мақсадида юбориб, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатган.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, С. Р. тарқатган диний қўшиқ (нашида) ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган бўлиб, бу каби диний материални Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.

 

Судланувчи суд мажлисида дастлабки тергов жараёнида қийноққа солинганлиги ҳақида кўрсатма бермаган ва важлар келтирмаган.

 

Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун қонунда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. С. Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш учун асослар етарли бўлмаган.

 

“Давлат айбловчисининг музокара нутқида қанча жазо муддати ёки қандай жазо тури сўраганлиги айбдор шахсга жазо тайинлашда муҳим омил ҳисобланмайди.

 

Биринчи инстанция судининг ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлиб, ушбу ҳукмдан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкин”, — дейилади хабарда.

 

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.