Жаҳон

Германия Россиянинг айбини исботлай олмаяпти

Гап “Шимолий оқим” газ қувурининг портлаши ҳақида кетмоқда.

Германия Россиянинг айбини исботлай олмаяпти

 

Германия бош прокурори Петер Франкнинг айтишича, ҳозирда немис терговчиларида “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” газ қувурларидаги портлашлар ортида Россия турганига оид ҳеч қандай далил йўқ.

 

“Ҳозирда буни исботлашнинг иложи йўқ, тергов давом этмоқда”, — деди Франк.

 

Унинг сўзларига кўра, иккита тадқиқот кемаси ёрдамида сув ва тупроқ намуналари, шунингдек, Дания ва Швециянинг эксклюзив иқтисодий зоналарида жойлашган тегишли портлаш жойларидан қувурлар қолдиқлари олинган.

 

“Биз ҳозирда буларнинг барчасини суд-тиббиёт экспертизаси нуқтайи назаридан баҳолаяпмиз”, — дея таъкидлади Германия бош прокурори.

 

Шу билан бирга, у Дания ва Швеция ҳодиса юзасидан ўз текширувларини олиб бораётганини эслатди.

 

Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Германия “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” газ қувурларидаги қўпорувчилик мавзусида далилсиз спекуляция қилиш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

 

2022 йил 27 сентябрда Nord Stream  “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” денгиз газ қувурларининг учта тармоғида “мисли кўрилмаган вайронагарчилик” юз берганини эълон қилди. Швециялик сейсмологлар 26 сентябрь куни қувур йўллари бўйлаб иккита портлашни қайд этди. Россия Федерацияси Бош прокуратураси газ қувурларига шикаст етказилганидан кейин халқаро террорчилик акти бўйича иш қўзғатди.

 

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.