Жаҳон

Германиялик аёл ўз ўлимини саҳналаштирмоқчи бўлди

У бу ишни ота-онасидан қасд олиш қилган.

Германиялик аёл ўз ўлимини саҳналаштирмоқчи бўлди

 

Германиянинг Инголштадт шаҳрида яшовчи аёл ижтимоий тармоқда ўзининг қиёфадошни топиб, ўз ўлимини ишончли тарзда саҳналаштириш учун уни ўлдирди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

 

2022 йил август ойида келиб чиқиши эронлик 23 ёшли косметолог Шарабан К. ота-онаси билан жанжал туфайли яширинишга қарор қилди. Бунинг учун у ўз ўлимини сохталаштиришни режалаштирган. Шарабан К. ижтимоий тармоқларда ўзига ўхшаган бир неча аёлни топиб, улар билан учрашув ташкил қилмоқчи бўлган.

 

Фақатгина 23 ёшли Жазоирлик блогер Хадича косметика олиш баҳонасида учрашувга рози бўлди. Қиз қўшни Хайлбронн шаҳрида яшаган. Шарабан К. дугонаси билан уни машинада олиб кетиш учун келган. Ҳужум қилганлар Хадичани ўрмонга олиб бориб, машинадан мажбуран тушириб, унга 50 га яқин пичоқ урган.

 

Шундан сўнг улар аёлнинг жасадини машинанинг орқа ўриндиғига қўйиб, Инголштадтга олиб боришди. Улар жасад билан машинани Дунай қирғоғи яқинидаги турар-жой ҳудудида қўйишди. 16 август куни ярим тундан кўп ўтмай жасадни Шарабон К.нинг ота-онаси топади. Улар ўлдирилган аёлни қизлари деб ўйлашган.

 

Экспертлар аёлнинг шахси тўғри аниқланганига шубҳа қилишди. Қотиллик қуроли топилмади. Тергов жараёнида милиция ходимлари Шарабан К. ва Шекир К.ни топишга муваффақ бўлган ва гумонланувчилар қўлга олинган. Агар уларнинг айби исботланса, аёллар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"