Ўзбекистон

Жанубий Корея Гулистонда “ақлли шаҳар” қурмоқчи

Сирдарёда Жанубий Корея стандартларидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этилади.

Жанубий Корея Гулистонда “ақлли шаҳар” қурмоқчи

 

Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев билан учрашди. Бу ҳақда «Dunyo» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

 

Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари борасида фикр алмашилган. Томонлар ўртасида йўлга қўйилган алоқалар натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариш, таълим, фавқулодда вазиятлар билан курашиш, шунингдек, вилоятда Жанубий Корея стандартларидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этиш борасида амалий натижаларга эришилаётгани қайд этилган.

 

“Учрашув Жанубий Корея билан ҳамкорликда вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттириш учун қулай имконият яратди”, — дейилади хабарда.

 

Мулоқот давомида, шунингдек, аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича атрофлича фикр алмашилган. Хусусан, тез орада Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга бўлган “ақлли шаҳар” барпо этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жанубий Корея Гулистонда “ақлли шаҳар” қурмоқчи | Zamon.uz