Жаҳон

Туркияда 77 мамлакатдан келган 9 400 нафар хорижлик қутқарувчи ишламоқда

Мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли яна 747 нафар қутқарувчи ёрдамга келаётганини айтди.

Туркияда 77 мамлакатдан келган 9 400 нафар хорижлик қутқарувчи ишламоқда

 

Мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли яна 747 нафар қутқарувчи ёрдамга келаётганини айтди.

 

"Бизга 99 давлат ва 16 халқаро ташкилотдан ёрдам таклифи келди. 13 февраль ҳолатига кўра вайронагарчилик зонасида 77 давлатдан 9401 нафар мутахассис ишламоқда. Яна 747 нафар қутқарувчи йўлда. Улар ротация асосида ишламоқда. Ва биз бундан катта фойда кўрмоқдамиз "чунки бу одамлар кечаю кундуз фаол бўлиб, бир неча соат ухлаб, яна вайронагарчилик жойларига қайтишади. Улар жуда чарчаган", — деди вазир.

 

Чавушўғли, шунингдек, бир қатор давлатлар “ёрдам ва чодирлар етказиб бериш учун юк самолётлари тақдим этганини” айтди.

 

"Озарбайжон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ҳам улар орасида юк борти билан таъминланди. Биз БМТнинг тегишли тузилмаларига ҳам катта партияга чодирлар буюртма қилдик. Контейнер шаҳарчаларини жойлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Гап шундаки, чодирлар тез ечим, лекин одамларга кўпроқ узоқ муддатли уй-жой керак”, — деди ташқи ишлар вазири.

 

Қутқарувчилар бетон қозиқлар остида ҳаёт белгиларини қайд этишда давом этмоқда. Гарчи қулашдан бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам ҳаво ҳарорати кечаси минус даражага тушмоқда.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"