Сиёсат

Лукашенко Путин ва Байден ўртасида учрашув ташкил қилмоқчи

У Байденни Минскка олиб келиш учун самолёт ҳам юборишини айтди.

Лукашенко Путин ва Байден ўртасида учрашув ташкил қилмоқчи

 

Беларус Президенти Александр Лукашенко Минскда Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден билан қўшма учрашув ўтказишга тайёр. 

 

"Учаламиз шу ерда учрашамиз. Бу урушни тугатиш учун амалга оширилади. Агар Байден рози бўлса, Полша атрофига мен самолёт юбораман. Мен сизга Владимир Владимирович Путин бу ерга келишига кафолат бераман, учаламиз ўтириб, барча муаммоларни шу ерда ҳал қиламиз.

Биз тўлиқ хавфсизлик, қулайликни таъминлаймиз. Ва энг муҳими, у бу ердан мамнун бўлиб учиб кетади", — дейди Беларус раҳбари.

 

Шу билан бирга, Лукашенко Байден Минскка учмаслигига ишончи комил эканини ҳам айтди.

 

"Йўқ, у бу ерга келмайди. Лекин урушни тўхтатиш бунга арзийди", — деди президент.

 

Маълумот учун, Байден 20-22 февраль кунлари Полшага ташриф буюрмоқчи.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"