Ўзбекистон

Андижонда ИИБ ходимига пора таклиф қилган аёл ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши очилган.

Андижонда ИИБ ходимига пора таклиф қилган аёл ушланди

 

Андижон шаҳрида ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, муқаддам уч маротаба судланган, 1975 йилда туғилган фуқаро M.Г. Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳа ҳудудида вақтинча яшаб, моддий манфаат эвазига ушбу хонадонда эркак ва аёл танишларининг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. Бу ҳолат ҳудудий ички ишлар органлари профилактика инспектори томонидан аниқланиб, аёлнинг ушбу қилмиши расмийлаштирилган.

 

Фуқаро М.Г содир этган қилмишига қонуний чора кўрмаслик эвазига профилактика инспекторига пора сифатида 200 АҚШ доллари таклиф этган. Бироқ профилактика инспектори фуқаронинг пора бериши жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида бир неча маротаба тушунтирсада, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

 

2023 йил 3 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро M.Г. ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига профилактика инспекторига пора сифатида 200 АҚШ долларини берган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро M.Г.гa нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.