Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Миср ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Мисрда бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд

 

Қоҳирада икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Таъкидланишича, сўнгги йилларда иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Миср муносабатлари фаол ривожланиш босқичига ўтган. 2017 йилдан буён ўзаро савдо ва сармоявий ҳамкорлик фаоллашиб, ушбу йўналишга устувор аҳамият берилмоқда.

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги беш йилда уч баробардан зиёд, 2017 йилда қарийб10 миллион доллардан 2022 йилда 30,5 миллион долларгача ошди. Ўзбекистоннинг Мисрга экспорти 16 баробарга ошган.

 

“Буларнинг барчаси Мисрлик йирик инвесторларга Ўзбекистондаги хилма-хил савдо-иқтисодий лойиҳаларида иштирок этиш, Марказий Осиёнинг қоқ Марказидаги жўғрофий ўрнини ҳисобга олган ҳолда қўшма инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш, бу эса унумдорлик ва экспорт имкониятларини оширади”, — дейди Марказ директори Обид Ҳакимов.

 

Марказ директорининг сўзларига кўра, инвестицион соҳадаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда Мисрлик ишбилармонларнинг капитали иштирокида 29 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Мисрнинг “Солифар” компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗда фармацевтика соҳасида (қиймати 20 млн доллар) ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қашқадарё вилоятида гепатит C препаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича (1,4 млн доллар) Мисрнинг “One World Pharma” компанияси билан ишлар олиб борилмоқда. «Kapo Agri» компанияси билан Наманган вилоятида балиқчилик соҳасидаги лойиҳа бўйича музокаралар бўлиб ўтказилди.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро савдо ва инвестицион кўрсаткичлари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар таҳлили натижасида ушбу соҳада ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"