Ўзбекистон

7 та вилоят ҳокимлиги пойтахтда меҳмонхона қуради

Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов қарор чиқарди.

7 та вилоят ҳокимлиги пойтахтда меҳмонхона қуради

 

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳудудидан Наманган, Сурхондарё, Андижон, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилояти ҳокимликларига меҳмонхона қуришга ер ажратиш тўғрисида қарор чиқарди.

 

Вилоятлар ҳокимликларига пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани “Чингелди” МФЙ ҳудудидан меҳмонхона қуриш учун 0,32 гектар ер майдони ажратилган.

 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек Чингелди маҳалласидаги 0,32 гектар ер майдони қуйидаги 7 та вилоят ҳокимлигига меҳмонхона қуриш учун доимий фойдаланишга берилган:

 

▪️Наманган

▪️Андижон

▪️Фарғона

▪️Сирдарё

▪️Сурхондарё

▪️Бухоро

▪️Самарқанд

 

Вилоят ҳокимликлари ушбу ҳудуднинг топографик харита ва геологик хулосасини ишлаб чиқиш учун "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти" ДУК Тошкент шаҳар филиалига буюртма бериши белгиланган.

 

Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги Файзли МФЙ ҳудудида метрологик станция қуриш учун аҳоли яшаш жойидан 0,15 гектар ажратиш ҳақида ҳам қарор чиқарилган. 

 

Талабалар шаҳарчасидаги Миллий университетга тегишли 0,15 гектар ер эса пойтахт ҳокимлиги захирасига ўтказилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.