Эртага «MOTOKROSS» бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади
Унда 100 дан ортиқ спортчилар иштироки кутилмоқда.

24-26 февраль кунлари Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Қизилмозор» мотосўқмоғида «МОТОКРОСС» бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилигининг I босқич мусобақалари бўлиб ўтади.
Унда 12 вилоят ва Тошкент шаҳар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг терма жамоаларидан ташкил топган 100 дан ортиқ спортчилар иштироки кутилмоқда.







