Ўзбекистон

Сирдарёда ноқонуний балиқ овловчилар аниқланди

Улар ҳайвонот дунёсига 25 млн зарар етказган.

Сирдарёда ноқонуний балиқ овловчилар аниқланди

 

Сирдарё вилоятининг Оқдарё туманида ноқонуний балиқ овловчилар аниқланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, фуқаролар A.T. ва A.A. Оқолтин тумани «А.Тоиров» ЦИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта марказий зовурдан электр қармоқ ёрдамида 6 турдаги жами 26 дона (2 дона оқ амур, 6 дона оқ сла, 4 дона дўнгпешона, 10 дона оққайроқ, 1 дона товонбалиқ ва 3 дона бошқа турдаги) балиқларни ноқонуний равишда овлаган.

 

Тунги рейд тадбирида ҳуқуқбузарлардан бир дона резина қайиқ, бир дона аккумулятор, электр қармоқ ва овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар A.T. ҳамда A.A.гa нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 35- ва 53-моддалари талаби бузилиши оқибатида ҳайвонот дунёсига 25 740 000 сўм зарар етказилганлиги ҳисобланган.

 

“Мазкур  ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар  ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"