Ўзбекистон

Қаршидаги коллежларнинг маълум хоналари касаначиларга ажратилади

Президент бу бўйича топшириқлар берди.

Қаршидаги коллежларнинг маълум хоналари касаначиларга ажратилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.

 

Бу ерда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, тадбиркорлик ривожланмоқда. Тўқимачилик корхонаси, дорихона, минибанк, озиқ-овқат дўконлари ва хизмат кўрсатиш устахоналари аҳоли хизматида.

 

Маҳаллада Касаначилик маркази ташкил этилмоқда. Президент унда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди.

 

Бу ерда тикувчилик, чармдўзлик, гиламчилик маҳсулотлари тайёрланиши билан бирга касаначиларга иш ҳам ўргатилади. Ҳоким ёрдамчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан ишсиз фуқаролар аниқланиб, қизиқиш ва хоҳишларига кўра йўналишлар бўйича усталарга бириктирилади. Буюртмаларни тайёрлашни тўлиқ ўзлаштирган касаначиларга уйида ишлаши учун керакли дастгоҳ ҳамда хомашё берилади. Буюртмачи ва касаначи ўртасида тузилган шартномалар ҳоким ёрдамчиси томонидан “Ягона меҳнат миллий тизими”га киритилади.

 

Давлат раҳбари бу ердаги ҳунармандларни хомашё билан таъминлаш, аҳоли зич маҳаллалардаги коллежларнинг маълум хоналарини касаначиларга ажратиш бўйича топшириқлар берди.

 

“Ўзи ҳунар ўрганишнинг энг катта замини - маҳалла. Бу анъанамиздан фойдаланиб, касаначилик асосида, устоз-шогирдлик асосида ёшларни ҳунарли қилиш мумкин. Бу уларга, айниқса, хотин-қизларга ҳам маънавий, ҳам моддий куч бўлади”, - деди Шавкат МИрзиёев.

 

Марказ Янги Батошдан ташқари унга туташ Батош, Хониён, Тараққиёт, Дашт, Жумабозор каби маҳаллаларга ҳам хизмат қилади. У тўлиқ ишга тушса, қарийб 24 минг нафар аҳоли бандлигида муҳим омил бўлади.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.