Ўзбекистон

Ҳокимларга нисбатан ишончсизлик вотумини тақдим этиш институти жорий этилади — лойиҳа

Бу борада юртдошларимиздан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

Ҳокимларга нисбатан ишончсизлик вотумини тақдим этиш институти жорий этилади — лойиҳа

 

Жорий йил 1 августга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаларида юртдошларимиздан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.

 

Адлия вазирлиги таъкидлашича, таклифлар орасида маҳаллий Кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш ҳақидаги таклиф долзарб аҳамият касб этади.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари, яъни ҳокимларга нисбатан у ёки бу вакиллик органи ёки ташкилот томонидан ишончсизлик вотумини билдириш бўйича нормалар ўрнатилмаган.

 

Олинган статистик маълумотларга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2019-2021 йилларда жами 28 253 та ҳужжатлари, шундан прокуратура, адлия ва бошқа органлар таъсир чораларига асосан 14 492 та қарор ва фармойишлар бекор қилинган ва 8 725 таси қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 5 036 таси суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.

 

Маҳаллий вакиллик органлари ваколатларини кучайтириш, уларни том маънода халқ вакиллари сифатида ижро органлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида ҳокимларга ва кенгашга ҳисобот берувчи шахсларга ишончсизлик вотумини билдириш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"