Ўзбекистон

Ўқитувчилардан “комиссия учун” пул йиққан директор ишдан олинди

Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.

Ўқитувчилардан “комиссия учун” пул йиққан директор ишдан олинди

 

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. ўзи Тошкент шаҳрида бўла туриб, “комиссия учун” деган важ билан ўқитувчи ва техник ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғдиргани ҳақида хабар тарқалди. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 февраль куни мактаб директори П.А.нинг топшириғига асосан, мактаб ўқитувчиси Д.Р. томонидан 16 нафар ўқитувчидан 320 минг сўм йиғиб олинган ва директорга берилган. Директорнинг ўзи эса 18 нафар ўқитувчидан 360 минг сўм йиғиб олиб, жами 680 минг сўм пул йиғилган.

 

Мактаб директори п.А. ўз кўрсатмасида ушбу пуллар мактабдаги баннерларни янгисига алмаштириш учун йиғилганини, йиғилган пуллар амалда ҳеч қаерга ишлатилмасдан, ўқитувчиларга яна қайтариб берилганини баён қилиб ўтган.

 

Бир гуруҳ ўқитувчилар пулларни йиғилиш сабаблари ҳақида п.А. берган кўрсатмаларни тасдиқлашган, бир гуруҳи эса йиғилган пуллар келган комиссияни тушликда овқатлантириш баҳонасида йиғилганлигини баён қилишган. 2023 йил 24 феврал куни П.А. ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва шунга асосан лавозимидан озод қилинган.  Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.