Ўзбекистон

Ўзбекистонда магистраль интернет тармоқлари 2000 Гбит/с'гача оширилади

Ҳозирда ушбу кўрсаткич 600 Гбит/с'ни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда магистраль интернет тармоқлари 2000 Гбит/с'гача оширилади

 

Барселонада бўлиб ўтган “МВС Барселона-2023” Жаҳон мобил конгресси доирасида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов «НEС» корпорациясининг Бош директор ўринбосари Акиҳико Кумагаи билан учрашув ўтказди.

 

Учрашув доирасида «Ўзбектелеком» АК ва «НEС» ўртасида телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш бўйича истиқболли ва амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, «НEС» япон компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган маълумотларни қайта ишлаш маркази лойиҳасига тўхтаб ўтилди ҳамда томонлар лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш бўйича фикрлар алмашди.

 

НEС компанияси Ўзбекистонда Интернет тармоқларини барқарор ўсишини инобатга олган ҳолда «Ўзбектелеком» АКнинг янги тармоқлари ва қўшимча Интернет каналларини ташкил этиш бўйича ўз таклифларини тақдим этди. Жумладан, «НEС» томонидан ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд бўлган 600 Гбит/с ўтказувчанлик қобилиятига эга магистраль телекоммуникация транспорт тармоқларини 2025 йилдан бошлаб 2000 Гбит/с ҳажмгача кўпайтириш таклифи берилди.

 

Учрашувда томонлар мазкур истиқболли лойиҳани амалга ошириш бўйича экспертлар даражасида қўшимча муҳокама қилишга келишиб олишди.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"