Ўзбекистон

Тошкентда миллий либосларнинг ноёб намуналари намойиш этилди

Ўзбекистон амалий санъат музейида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 30 жилдлик китоб ва альбомлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тошкентда миллий либосларнинг ноёб намуналари намойиш этилди

 

Ўзбекистон амалий санъат музейида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги 30 жилдлик китоб ва альбомлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тематик кўргазма Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги анъанавий ўзбек либосларига бағишланган бўлиб, унинг намуналари жаҳон музейлари ва шахсий тўпламларда сақланади.

 

Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги нашрларнинг “Ўзбекистон музейлари ва шахсий коллекциялар материаллари асосидаги анъанавий ўзбек либослари” номли икки жилдининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тарихий маълумотлар ва бизгача етиб келган кийимлар намуналари асосида яратилган ўзбек халқининг миллий либослари бой миллий мероси намойиш этилган. Бу нашрларда асосий эътибор либосларнинг минтақавий хусусиятларини очиб беришга қаратилган. Биринчи қисм Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона водийсида кийиладиган эркаклар ва аёллар кийимларига бағишланади. Иккинчи қисмда эса Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон миллий кийимлари ҳақида сўз боради.

 

“Миллий либос-миллийлик рамзи” тадбири доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари томонидан яратилган китоб-альбомлар кўргазмаси ва тақдимоти ўтказилди. Амалий санъат музейи, Яккасарой тумани аёллар ва қизлар билан ишлаш бўлими, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Тошкент тўқимачилик енгил саноат институти, “Осиё Рамзи” дизайнерлар уюшмаси унинг ташкилотчиларидир.

 

Барча вилоятлардан миллий кийим намуналари – Тошкент ва Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё аҳолисига оид аёллар чопонлари кўргазмаси, ёрқин либослар ва тақинчоқлар ҳамда бошқа мавзули кўргазмалар намойиш этилди.

 

Иштирокчилар ўтган тадбир юзасидан ўз фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашди.

 

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова:

— Бугун кўргазмада кўрган китобларимиз ақл бовар қилмайдиган даражада ажойиб асарлардир. Уларни такрор ва такрор ўқишимиз, улар билан онгимизни бойитишимиз керак. Биз бетакрор либосларимиз орқали маданий меросимизни асраб-авайлаймиз ва кўпайтирамиз, ёшларда миллий урф-одат ва анъаналаримизга меҳр уйғотамиз.

 

Холида Комилова, Ўзбекистон “Осиё Рамзи” дизайнерлар уюшмаси раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори, фан доктори:

— Бутун дунёдаги Ўзбекистон санъатини ўзига жамлаган ажойиб китоблар булар! Бугун уларни кўриш, ҳис қилиш, ўқиш учун, Германияда қандай намуналар сақланишини билиш учун, АҚШ коллекцияларида тақдим этилган либосларни кўриб, қойил қолиш учун ажойиб имконият яратилди.

Кўпгина санъатшунос ва олимларнинг фикрича, бу жуда яхши натижаларга, юқори сифат ва жиддий илмий ёндашувларга эга бўлган ажойиб лойиҳа. Мен бу китобларни музейда экспонат сифатида қолдиришни ва бир ой давомида бу ерга талабалар ҳамда мактаб ўқувчиларини жалб қилишни таклиф қилдим.

 

Элмира Гул, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти етакчи илмий ходими, санъат фанлари доктори, профессор:

– “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 7 йиллик фаолияти давомида 60 жилдлик китоб-альбомлар яратилди. Айни пайтда 61 ва 62 жилдлар устида иш олиб борилмоқда. Кўпгина нашрларимизда анъанавий кийим ва заргарлик буюмлари мавжуд. Иш ва изланиш жараёнида миллий либосларимиз намуналари қанчадан-қанча хорижий ва шахсий коллекцияларда сақланаётганидан хабардор бўлдик ва ҳайратга тушдик. Ва ушбу лойиҳа туфайли бу тўпламлар мавжуд. Китобларимиз маданиятимизнинг хориждаги элчиларидир. Ва энг муҳими, бу мерос замонавий урфдаги либослар ривожланишининг асосидир.

 

Турсунали Қўзиев, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

– Маданият ва санъат йўналишида ўтказиладиган барча тадбирларда бу китоблар намойиш этилиши керак, деб ўйлайман. Бугун тақдимоти бўлиб ўтган бу икки жилд, аслида, Ўзбекистон миллий либосларининг биринчи энциклопедиясидир.

 

Исмат Юсупов, Амалий санъат музейи директори:

– Аввало, бугунги тадбирга мезбонлик қилган ташкилотчиларга, бизга меросимиз билан танишиш учун ажойиб китобларни тақдим этган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу жилдларнинг ҳар бири ортида кўплаб олимларнинг улкан меҳнати ётибди. Ушбу кўргазма муҳим воқеалар муҳитини янада тўлдирди. Ва агар улар бўлмаганда, тадбир бунчалик қизиқарли бўлмасди.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

custom img

Ўзбекистон–Грузия туризм алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Грузия туризм компаниялари ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси”да иштирок этишга таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"