Ўзбекистон

"Автошкола" ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади

Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.

"Автошкола" ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади

 

Ҳайдовчилар тайёрловчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тартибга солувчи низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Низомга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда бир марта) Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

 

Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.

 

Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.

 

Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.

 

Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.

 

Тўлов миқдорлари:

 

  • ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун – БҲМнинг 4,5 баравари (1 млн 350 минг сўм);
  • ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун – БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм), уларнинг малакасини ошириш курси учун – БҲМнинг 7 баравари (2,1 млн сўм).

 

Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) ёрдамлашади.

 

Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"