Ўзбекистон

Янгиерда эркак хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди

Воқеа аёл таҳсил оладиган коллежда юз берган.

Янгиерда эркак хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди

 

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўзига пичоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, “Daryo” нашри ёзмоқда.

 

Маълум қилинишича, воқеа 2 март куни соат 08:20 ларда Янгиер шаҳар тиббиёт коллежи ҳовлисида юз берган. Фуқаро Р.У. шу коллежнинг иккинчи босқич талабаси бўлган турмуш ўртоғи Д.У.ни оилавий келишмовчилик негизида қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин, ўнг ва чап кўкрак, чап оёқ болдир соҳаларига жами етти маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

 

Шундан сўнг Р.У. содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.

 

У олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан Р.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

 

Маълумот учун, марҳума аёл 40 ёшда, унинг эри 45 ёшда бўлган. Уларнинг уч нафар фарзанди бор.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янгиерда эркак хотини ва ўзини пичоқлаб ўлдирди | Zamon.uz