Жаҳон

Бангладешдаги қочқинлар лагери ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида 12 мингга яқин одам бошпанасиз қолди.

Бангладешдаги қочқинлар лагери ёниб кетди

 

Бангладеш расмийлари рохинжа қочқинлари лагерида юз берган кенг кўламли ёнғин сабабларини ўрганмоқда, натижада 12 мингга яқин одам бошпанасиз қолган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, ошхоналардаги газ баллонларининг портлаши туфайли аланга бир зумда камида 2000 қурилмани вайрон қилган. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

 

Полиция ёнғин қасддан содир этилганлигини текширмоқда. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бир киши ҳибсга олинган.

 

Мамлакат жануби-шарқида жойлашган лагер дунёдаги энг йирик қочқинлар лагери саналади. Унинг аксарият аҳолиси, рохинжа қочқинлари қўшни Мьянмадаги таъқиблардан бу ерга қочиб кетишган.

 

Душанба куни юзлаб одамлар вайроналардан нима қутқариш мумкинлигини билиш учун Кокс бозори деб номланувчи ҳудудга қайтиб келишди.

 

Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:45 атрофида бошланган ёнғин тезда бамбук ва брезент бостирмаларга ўтган.

 

Бангладеш қочқинлар бўйича комиссари Миджанур Раҳман АFPга:

 

«2000 га яқин қурилма ёниб кетди, 12 мингга яқин Мьянма фуқаролари уйсиз қолди», — деди.

 

Унинг сўзларига кўра, уч соат ичида ёнғин ўчирилган, бироқ камида 35 та масжид ва 21 қочқинларни тайёрлаш маркази вайрон қилинган. ПЗР лабораториялари ва сув тизимларига ҳам таъсир кўрсатди.

 

Бангладеш Мудофаа вазирлигининг ўтган ой эълон қилган ҳисоботига кўра, 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг декабригача рохинжа лагерларида 222 та ёнғин содир бўлган, шу жумладан, 60 таси ўт қўйиш ҳолатлари.

 

2021 йилнинг март ойида содир бўлган ёнғинда камида 15 киши ҳалок бўлган ва 50 мингга яқин одам уйини тарк этишга мажбур бўлган.

 

Қочқинлар лагерида рохинжа этник озлигига қарши ҳарбий босимдан сўнг Мьянмадан қочган одамлар яшайди.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"