Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳи: ўз ечимини топаётган муаммолар

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Навбатдаги манзил Андижон вилояти.

Республика ишчи гуруҳи: ўз ечимини топаётган муаммолар

 

Ишчи гуруҳ таркибига Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари, 18 та республика вазирлик ва идоралари, вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар масъуллари жалб этилди.

 

Республика ишчи гуруҳи вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Оққўрғон тажрибаси” асосида аҳоли кайфиятига салбий таъсир қилувчи омилларни ўрганиш, долзарб ва ечимини кутаётган муаммоларни хонадонбай, Маҳаллабай ҳал этиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

 

Жумладан, гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида бевосита аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил 25 октябрида қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросини таъминлаш белгиланган.

 

Ўрганишлар давомида мазкур қарор ижроси бўйича йўл қўйилган қатор камчиликлар ва бажарилмаган ишлар аниқланди.

 

Хусусан, вилоят бўйича режалаштирилган баъзи ижтимоий соҳа объектларнинг қурилиш ишлари бошланмаганлиги, таъмирланиши режалаштирилган ички йўллар, жойларда ичимлик суви таъминоти, янги электр тармоғи тортиш ва қўшимча газ қувури ўтказиш каби муҳим йўналишларда камчиликлар аниқланди.

 

Мисол учун, Улуғнор тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида темир-бетон устунлар ўрнатилганига 2 йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса-да, электр кабели тортилмаган, оқибатда 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Бўстон туманида А373 “Тошкент-Ўш” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг  45 км қисмини таъмирлаш ишлари 10 йилдан буён якунига етказилмаган. Избоскан тумани “Ифтихор”маҳалласи Замондош кўчасида 2,8 км сув қувурининг тортилиши учун 2 млрд. сўмлик лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бироқ, бугунги кунга қадар маблағ ажратилмаган ва бошқалар.

 

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Республика ишчи гуруҳи томонидан қатор амалий ишлар олиб борилди. 

 

Хусусан, жойларда ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш  бўйича 7,8 км йўл таъмирланди, 2 дона янги трансформатор ўрнатилди, 24 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, янги электр тармоғи тортилмоқда. Ичимлик суви таъминготини яхшилаш борасида 54 та маҳаллада 18,1 км тармоқ тотилди, Жалақудуқ тумани “Хасанқовоқ” маҳалласи ва Избоскан тумани “Ифтихор” маҳалласида сув миноралари таъмирланди.

 

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибор марказида бўлиб қолмоқда.

 

Вилоятда 2 420 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикларда аниқланган 73 нафар беморлар ҳудудий шифохоналарга ётқизилди, 28 нафарига вилоят шифохоналарига ордер берилди. Шахрихон туманида 4 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундан ташқари, 14 нафар кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, 31 нафарига кийим-кечаклар бепул етказилди.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.